Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 8-майдаги йиғилишида берилган топшириқга асосан Жиззах вилоятидаги Мирзачўл тумани 18-сонли умумтаьлим мактабида ўқувчилар учун касбга йўналтириш учун яратилган шароитлар 2024- йил 13 - май куни туман Мактабгача ва мактаб таьлими бўлими БИПҚҚ ва ИТШ психолог методисти Г.Жонқобулова томонидан ўрганилди. 2023-2024 ўкув йилидан бошлаб ушбу умумтаълим мактабида "Тикувчилик" ва "Дурадгорлик" касблари ўқитилиб келинмоқда. Ушбу таьлим муассасаси 2021-йил очик бюджетдан ютиб олинган маблағ хисобидан "Тикувчилик" ва "Дурадгорлик" хонаси тўлик жихозланган. Мактабда дарсдан сўнг қўшимча равишда қиз болаларга "Тикувчилик ва қандолатчилик", ўғил болаларга "Сантехник" тўгараклари ташкил этилган.
Мирзачўл тумани 18- сонли мактаб янги 2024/2025 ўқув йилида қўшимча ушбу мактабда яна Тикувчи (аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари), Сантехник касбларини ўқитиш йўлга қўйилади. Ушбу мактабда иккинчи хорижий тил немис тили 2023 йил сентябр ойидан мутахассис ўқитувчилар томонидан 7-синф ўқувчиларга ўтиб келинмоқда. 2025-йил сентябр ойидан иккинчи хорижий тили 10-синф ўқувчиларига ўтилиши режалаштирилган.