"Нуроний" жамғармаси Республика Бошқаруви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йил 13 апрелдаги Қўшма қарорида тасдиқланган "Ўқувчи- ёшлар тарбиявий ишларини тизимли ташкил этиш бўйича "Йўл харита"сига асосан Мирзачўл туманида 14 май куни "Гулзор" ҚФЙ худудидаги 19-сонли мактабда "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.
Тадбирда "Нуроний жамғарма"си мутахассиси З.Усманов, Мактаб директори Ф.Қўшмуродов ва жамоатчилик асосида мактабга бириктирилган нуроний О.Комилов ва Ж.Мовлонова, жангчи фахрий П.Байзаков бошқа нуронийлар қатнашди. "Нуроний жамғарма"си мутахассиси З.Усманов ёшларга Кўшма карор мазмун моҳиятини тушунтириб берилди. Сўз давомида Кекса нуронийларимиздан Обид ҳожиота ўзининг хаётий тажрибалари билан ўртоқлашди ва мактабга бириктирилган фахрий ўқитувчи Жамила опа хам навбатида ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш яъни кўпроқ вактини илм олишга сарфлаши илмсиз хеч нарсага эриша олмаслиги ҳақида гапирди. Сўз охирида жангчи фахрий Пардабой ака ўз хизмат даврини гапириб, сўнг хозирги вақтдаги ёшлар учун зарарли иллатлар ҳақида мисоллар ва фактлар билан ўз сўзини давом эттирди. Давра сухбати қизиқарли савол-жавобларга бой ўтди.