Мирзачўл тумани 2-Сектор ҳудудидаги "Мирзадала" ШФЙда Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" туман босқичида иштирок этиб, келган оила Махмудхон хожи Бабахоновлар хонадонида "Ибратли оила" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Бунда туман ҳокими ўринбосари Д.Мавлонова ҳамда маҳаллада яшовчи оилаларимиз иштирок этиб, кекса онахонлар билан бирга ибратли оила ҳақида қизиқарли суҳбатлар, урф-одат, анъаналар, фолклор қўшиқлари ва рақс ўйинлари намойиш этилди.