Мирзачўл туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ҳар куни ҳудудларда бўлиб фермерлар билан учрашмоқда, бугун ҳам сектор раҳбари билан биргаликда 3-сектор, "Пахтазор" СИУ ҳудудидаги фермерлар билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот етиштириш билан боғлиқ муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Ҳудуддаги фермер хўжаликлари ерларининг бугунги ҳолати ва бажарилган агротехник жараёнлар ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан мониторинг ўтказилиб, соҳа вакилларининг хулосалари тингланди.