Ғалла ризқ-рўзимиз. Дастурхонларимиз қут-баракаси. Буни дилдан ҳис этган туман ғаллакорлари жорий йилда ҳар қачонгидан мўл ҳосил етиштириш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли адо этганлиги боис, мўл ҳосил етиштирилди.
Деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган ғалла ҳосилини нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиниши дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Туманимиз деҳқонлари ғалла ўрим-йиғимини бошлаб юборишди. Айни кунларда туманда ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ғалла ўрим-йиғими жараёнида туман ҳокими, ўринбосарлари бошчилигида ғалла штаби аъзолари қизғин иш жараёнларини ташкил қилишда бош-қош бўлмоқдалар, ҳосилни турли офатлардан асраб, дон қабул қилиш пунктларига бешикаст етказиш, ўрим-йиғимни тез ва сифатли ташкил этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар бериб бормоқда.
Етиштирилган ҳосилни барвақт, нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилган.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати