Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Жиззах, Тошкент, Наманган вилоятларида чигирткага қарши кураш ишлари олиб борилмоқда.
Баҳор-ёз мавсумида республикамиз ҳудудларида ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарарли чигирткага қарши курашиш ишлари ҳар йили тизимли равишда амалга оширилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, мавсум бошланишидан олдин ҳашаротлар тарқалиш имкони мавжуд бўлган жойлар аниқланиб, махсус техникалар ёрдамида кимёвий ишловлар амалга оширилиб келинмоқда. Айни кунларда бундай ишлар Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Жиззах, Тошкент, Наманган вилоятларида олиб борилмоқда.