Давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига ташрифлари чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун олиб борган оқилона сиёсати туфайли бугунги кунда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ўз самарасини бериб келмоқда.
Жиззах вилоятида ҳам Хитойлик тадбиркорлар томонидан кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Хитойлик ишбилармонлар билан вилоятимиз тадбиркорлари ўртасида иктисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда мазкур давлатдаги илғор технологияларни олиб кириш йўли билан аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтириш мақсадида вилоят ҳокими Э.Салиев бошчилигида 25 яқин мутасадди ва тадбиркорлар мазкур давлатда амалий ташриф билан бўлиб туришибди.
Хусусан, вилоят ҳокими Э.Салиев бошчилигидаги делегация Сянхэ шаҳридан ўз ташрифини бошлади.
Биринчи манзил XiangHe Zhechen Co.Ltd автомобилларга эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш корхонасига бўлди.
Корхонанинг йиллик айланмаси 2,0 млрд доллар бўлиб асосан экспортни Америка ва Европа давлатларига қилади. Компания жаҳон стандартлари тўғри келдаиган сертификатларга эга брендлар Bosch, Mercedes-Benz, Audi, Porshe сингари автомобилларига эҳтиёт қисмларини етказиб беради.
Кейинги манзил энг йирик мебел ишлаб чиқариш компанияси Jing and Wei мебеллар кўргазма маркази King Wang Shopping Mallга бўлди.
Ушбу компания Хитойнинг 500 млдан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатади ва шимолий Хитойдаги энг йирик компания ҳисобланиб, Шимолий Америка ва Жанубий Осиё давлатларига ҳам экспорт қилади.
Кўргазмалар марказининг майдони 250 минг кв.м. ташкил қилади ва ушбу майдонда 500 хил турдаги кичик корхоналар фаолият юритишади.
Шундан сўнг, Xi Lin Men Co.Ltd мебеллар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф бўлди. Корхона асосан юмшоқ мебеллар ишлаб чиқаради.
Маҳсулотларини Германия, Италия ва бошқа давлатларга экспорт қилади.
Zhong Wang Group компаниясининг иккинчи корхонасига ҳам ташриф буюрилди.
Ушбу корхонада ламинантланган ва ламинантланмаган ДВП ва ДСП лар ишлаб чиқарилади. Бу корхона ҳам шимолий Хитойда энг йириги ҳисобланади.
Zhong Wang Group компаниясининг мажлислар залида корхона раҳбарлари ва вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят ҳокими Э.Салиев вилоятнинг салоҳияти тўғрисида маълумотлар берди.
Ташрифнинг биринчи куни Xianghe Haichao Equipment Co.Ltd компаниясининг 6 кишилик микроавтобуслар ишлаб чиқарувчи заводи ва 10 миллионга яқин товуқ боқиладиган Chang Co.Ltd компаниясининг товуқ етиштириш ва тухум етказиб беручи корхонага бориш билан якунланди.