Жиззахда Ибрат фарзандларининг "Тил билган эл билади" шиори остидаги гала-концерти супер атмосферани яратди.
Кеча Жиззах шаҳрида "Ибрат фарзандлари" марказининг очилиши ва Ибрат тиллар марафони ўтказилганли муносабати билан ташкил этилган гала-концертда 10 минг нафарга яқин ёшлар ва аҳоли жам бўлди.
Эстрада юлдузлари Шахло Ахмедова ва Конста томонидан куйланган мусиқалар, жонли атмосфера, ажойиб мушакбозликлар ёшларнинг кайфиятини юқори даражага олиб чиқди.
Тадбирда "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси вилоят босқичи ғолиблари Мирзачўл тумани, 1-мактабнинг 5 нафар ўқувчилари тақдирландилар.