Жумладан, Мирзачўл туманида аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларнинг кундалик даромад манбаларини яратишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида эҳтиёжманд оилалар билан суҳбатлар олиб борилиб, оилавий шароитлари, эҳтиёж ва имкониятлари бирма-бир ўрганилмоқда.
Ўрганишлар давомида хонадон эгаларининг истак ва эҳтиёжлари, мавжуд имкониятлари асосида камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга мунтазам равишда амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда.
Туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда масъуллар иштирокида ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг тавсиясига кўра, ана шундай ўрганилиб, "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизларга ўзларини банд қилиши учун субсидия тариқасида тикув машиналари тарқатилди.
Мутасаддилар томонидан хотин-қизларга ушбу янги тикув машиналари орқали ўз оилаларига даромад олиб киришлари, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турмуш шароитларини яхшилаш йўлида илдам қадам ташлашлари лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати