Бугунги кунда маҳалланинг ўзида фаолият ташкил этилмас экан, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бу борада маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳам янгича иш услубларини ўзлаштириб, ҳар бир масала юзасидан ҳудудларда бўлмоқдалар.
Навбатдаги учрашувнинг манзили "Ўзбекистон" маҳалласи бўлди.
Унда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов сектор раҳбари билан биргаликда аҳоли, маҳалладаги кекса нуронийлар, фаоллар, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар билан мулоқот қилди.
— Бир пайтлар зарур юмуш билан ҳокимиятга борсак, кунлаб вақт сарфлардик, —дейди суҳбатда оқсоқоллар. –Бугунга келиб ҳокимлик вакилларининг ўзлари хонадонма-хонадон юриб, асл ҳолатни ўрганишмоқда. Бу ижобий самара бераяпти, юртбошимиздан, давлатимиздан миннатдормиз, қурилаётган равон йўлларни, обод манзилларни кўриб кўзларимиз қувонмоқда.
Туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда аксарияти жойида бартараф этилди.