Жорий йилнинг 24 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сон қарорига асосан Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ёш никоҳланувчилар учун ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мирзачўл туман Оила ва хотин-қизлар бўлими Д.Мавлонова, Туман имом хатиби Ш.Бойжонов, туман тиббиёт бирлашмаси Д.Хасанова, туман ФХДЁ бўлими М.Улуғбекова иштирокида 11 нафар жуфтлик ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ўқитилди, психолог томонидан психологик тренинглар ўтказилди ва уларга сертификатлар берилди.
Мутахассислар томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашда “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириш ва замонавий, соғлом оила шаклланиши тўғрисида гапириб ўтдилар.