Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатларига ечим топишга алоҳида назоратга олинган.
жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 233 та мурожаат келиб тушиб, шундан 224 таси кўриб чиқилган, хусусан, 135 та мурожаат қаноатлантирилган, 89 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 125 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.