Давлатимиз Раҳбари ёшлар тарбияси, инсон капиталини ривожлантириш, маҳаллаларда аҳоли ўртасида мунтазам тарғиботни йўлга қўйиш, маънавий-маърифий ишларни тизимли амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб келади. Зеро бугунги глобаллашув шароитида маънавият, маърифат, таълим-тарбия, илм-фан ютуқларисиз юксак чўққиларни забт этиб бўлмайди.
Ана шу мақсадларни кўзлаб, жорий йил 1 август куни Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари А.Савурбаев ва вилоят ҳокими маслаҳатчиси Б. Мавлоновлар Мирзачўл туманида Маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги муҳим долзарб бўлган вазифаларни белгилаб олишди.