Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" 145-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл тумани прокурори 2-сектор раҳбари А.Сакиев, “Ержар” маҳалласи раиси Ш.Сувонқулов, хоким ёрдамчиси Э.Тоғаев ва ёшлар етакчиси С.Тугаловларнинг ташаббуси билан "Jizzakh Professional Elegant” MЧЖ ҳамкорлигида Мирзачўл туманида "Аёллар дафтари"ва "Ёшлар дафтари"да турувчи ишсиз ҳотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқишни аъло баҳоларга тамомлаганлиги юзасидан диплом ва сертификатлар топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда 15 дан ортиқ ишсиз хотин-қизлар "Уй ҳамширалиги" йўналишида ўқув-курсини тамомлаганлик дипломи ва сертификатлари тантанали равишда топширилиб, келгуси ишларига омадлар тиланди.
Шунингдек, ўқув муассасаси томонидан ушбу ўқув курсини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган 18-мактаб директори Ж.Ахмедов ва ўқув-курсида сифатли таълим берган мураббий З.Турғуновага ташаккурнома ва ўз эсдалик совғаларини топширишди. Ундан ташқари, ўқув-курсини аъло баҳоларга тамомлаган 3 нафар хотин-қизлар 500 минг сўмлик ваучерларга эга бўлишди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад қарор ижросини таъминлаш, хотин-қизларни мунтазам қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарли қилиб, бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, ҳар бир хонадонда сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдан иборатдир.