Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Мирзачўл туманига ташриф буюриб, тумандаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Жумладан, тумандаги "Эзгу ният мажмуаси", "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидаги 1-умумтаълим мактабида жойлашган янги маҳалла кутубхонаси, шунингдек, туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган "Тил ўргатиш маркази" дарс жараёнларини кўздан кечирди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати