Мирзачўл туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ҳудуддаги нуронийлар, ота-оналар, устозлар билан гаплашиб, ўқув йили бошланиши олдидан ёшларнинг таълим тарбияси, маънавияти, онгги ва дунёқарашини кенгайтириш борасида, уларнинг таълимга, ҳамда тил ўрганишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида ўз тавсияларини бериб, яқиндан суҳбатлашди.
Айниқса, ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини оширишда, таълим бериб келаётган устозларини ҳурматини жойига қўйишида бугунги кунда катта эътибор қаратиш зарурлигини уқдирди. Бу уларнинг келажакда аждодларга муносиб авлодлар, юртимизнинг порлоқ келажаги бунёдкорлари бўлиб етишишида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, муҳандислик коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили борасида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати