Мажбурий ижро бюросининг Мирзачўл тумани бўлими томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 37 та ижро ҳужжатлари бўйича 107 млн. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" АЖ корхоналари фойдасига эса 4 та ижро ҳужжатлари бўйича 76 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Шунингдек, суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилда бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бўлимлар иш юритувига 1476 та 647 млн. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, кўрилган кескин чоралар натижасида 1218 та ижро ҳужжатлари бўйича 417 млн. сўм қарздорлик ундирилган.
скачать dle 12.0