Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари пайдо бўлади.
Ҳар йили юртимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланади. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Бугун Мирзачўл туман "Иқбол" тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ходимлардан бир гуруҳига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу тадбир аввалида Мирзачўл туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан самимий қутлаб, Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табриги (https://president.uz/uz/lists/view/7585)ни ўқиб эшиттирди.
Тадбирда ўқитувчи устозларимизга туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман бўлинмаси Кенгаши томонидан ҳам совғалар улашилди.
Шу ўринда, туманимизда фаол самарали меҳнат қилиб келаётган барча азиз ва меҳрибон устозларга "Ҳеч қачон кам бўлманг, умрингиздан барака топинг! " деб қоламиз.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати