Дўстлик тумани Маданият саройида Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой тумани «Маҳалла еттилиги» аъзолари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Унда «Маҳалла» уюшмасининг Респулика ва вилоят вакиллари иштирок этишди.
Семинарда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг маҳалладаги фаолиятини самарали ташкил этишга оид билим ва кўникмаларини ошириш, маҳаллани ишсизлик, жиноятчилик, оилавий ажрим, камбағаллик, миграция, коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш, фуқаролар билан мулоқот ўтказишнинг психологик жиҳатлари, уюшмаган ёшларни фаол турмуш тарзига жалб қилиш шунингдек соҳага оид ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, соҳага оид билим ва кўникмаларга эга бўлишди.