Мазкур конференцияда Хитой томонидан Тяньцзинь шаҳар ККП Доимий қўмитаси аъзоси ва Бинхай Янги туман ККП қўмитаси котиби Лянь Маоцзюнь, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили,Тяньцзинь шаҳар саноат ва савдо федерацияси раиси Лоу Цзе, шаҳар умумий савдо палатаси президенти, Тяньцзинь шаҳар CПC қўмитасининг ташқи ишлар бўлими директори ўринбосари ва биринчи даражали инспектор Чжао Цзяньлин, Тяньцзинь шаҳрининг Бинхай янги тумани ҳокими ўринбосари Лян Имин, Тианжин Мингюан Силк Роад МЧЖ раисиЛи Сянчэнь ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хитой корхоналари бўйича президенти Лю Юй ва Тяньцзинь шаҳридаги хусусий корхоналар вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон томонидан Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев, вилояти ҳокими ўринбосари И. Комилов, Жиззах шаҳар ҳокими К. Холмуродов, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи А.Боқиев ҳамда Жиззах вилояти ишбилармон доира вакиллари иштирок этишди.
Ушбу конференция Тяньцзинь - Жиззах вилояти ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи ҳамкорлик ва алмашинув алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил этилди.
Конференцияни Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев очиб берди.Вилоят ҳокими ҳозирда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида, икки давлат ўртасидаги муносабатлар, бир неча марталик Хитой Халқ Республикасига бўлган ташрифлар ҳамда Жиззах вилоятининг салоҳияти ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, Тяньцзинь шаҳар ККП Доимий қўмитаси аъзоси ва Бинхай Янги туман ККП қўмитаси котиби Лянь Маоцзюнь сўзга чиқди. Жаноб Лянь Маоцзюнь ҳам икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ва Хитойлик тадбиркорларни Жиззах вилоятида амалга ошираётган ишларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон корхоналарининг вакиллари томонидан ўз корхоналарини таништириш мақсадида тақдимотлар ташкил этилди.
Тадбирда икки давлат Савдо-саноат палаталари ҳудуд раҳбарлари ва Minguan Silu Industry МЧЖ раҳбари ҳам сўзга чиқишди.
Якунда Тяньцзинь саноат ва савдо федерацияси ва Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ўртасида битим имзоланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати