Вилоятда жами 13 та туман ва шаҳарлар бор. Ҳозиргача Арнасой , Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл, Зафаробод, Янгиобод туманларидаги кўчалар тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Номсиз кўчалар бўйича таклифлар юқори турувчи органларга тақдим этилган.
Қолган 7 та Жиззах шаҳар, Зомин, Фориш, Зарбдор ҳамда Ш. Рашидов туманларида хатлов ишлари олиб борилмоқда. Айни вақтга келиб, хатлов жараёнида вилоят бўйича 309 та маҳалла ва 8630 та кўчалар қайд этилган.
Маҳаллалар сони бўйича Ш.Рашидов туманида энг кўп, яъни 48 та маҳаллалар мавжуд. Энг кам маҳалла эса Янгиобод туманида бўлиб, у ерда 8 та маҳалла бор.
Кўчалар сони бўйича Бахмал тумани етакчи.Туманда 1654 та кўча мавжуд. Янгиобод туманида эса энг ками — 115 та кўча борлиги аниқланган.