Жорий мавсумда полиз маҳсулотлари бир мунча мўл бўлди. Бу эса ўз навбатида экспорт учун катта имконият деганидир.
Шу нуқтаи назардан, Ҳолдинг тизимидаги “BMB Agro" ва "BMB Agroklaster" корхоналари далаларида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари, хусусан, қовунларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинди.
Миришкорлар етиштирган қовунлар "BMB-NRC Agrologistics" мажмуасида халқаро экспорт талабларига мувофиқ +2°С дан +8°С гача ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда фитосанитария, божхона ҳужжатлари мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб тўғридан тўғри экспорт қилинмоқда.
Қувонарлиси, сўнгги йилларда экспорт билан боғлиқ бир қатор енгилликлар берилиши ҳамда агрологистика марказида яратилган шарт-шароитлар маҳсулотларни Европа ва қўшни мамлакатларга мунтазам экспорт қилиш имкониятини бермоқда.