Мирзачўл туман ҳокимлигида туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов иштирокида “Туман тажрибаси: Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги” мавзусида саноат корхоналари, ташкилотларда ва хонадонларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда тумандаги журналист ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари, туман фаоллари, тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок этдилар.
Дастлаб, туман ҳокими Б.Мирзақулов томонидан тумандаги саноат корхоналари, ташкилотларда ва хонадонларда амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилганларга ахборот бериб ўтилди. Шундан сўнг, журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларининг мавзу юзасидан берган саволларига жавоблар берилди. Анжуман давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, уларга туманда олиб борилаётган жараёнларни ёритилишда янада фаоллик кўрсатишлари лозимлиги таклиф этилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати