Танлов орқали мамлакат ривожига ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, профессионал салоҳиятини, ишбилармонлик, рақобатбардошлик сифатлари ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.
Барча иштирокчилар Ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланиб, ғолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди.