Унда туман сайлов комиссияси раиси Собир Бойматовнинг жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессия ишида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ашурматов Ойбек Шодмонқулович иштирок этди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сессияда Жиззах вилояти ҳокими томонидан Мирзачўл туман ҳокими лавозимига Мирзақулов Ботиржон Казакбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Мирзақулов Ботиржон Казакбоевич Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.