“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–330–сонли Қарори ижросини юзасидан Мирзачўл туманида амалий семинар бўлиб ўтди
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–330–сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти 4 та сектор раҳбарлари ўртасида тузилган қўшма қарор ишлаб чиқилди.
Унга кўра Мирзачўл туманида жами камбағалликдан чиқариш учун 280 та оила танланган бўлиб, ушбу оилаларга 57 та шундан, 42 та туман ташкилоти, 15 та вилоят ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бириктирилган. Уларнинг шароитларини яхшилаш ҳамда камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи туманимизда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар бириктирилган ташкилот раҳбарлари томонидан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари Мирзачўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан камбағал оилаларни ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланишга ўргатиш ва ўз эҳтиёжи учун юқори ҳосилли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали юқори даромад олишликлари ҳамда томорқаларда очиқ ва ёпиқ усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратиш юзасидан Боғбон ҚФЙда яшовчи намунали томорқа ер эгаси Холдоров Мирза хонадонида амалий ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида тузилган вилоят Ишчи гуруҳидан вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Д.Норалиев олиб борди. Семинарда камбағал оилаларга бириктирилган ташкилот ва корхона раҳбарлари маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла еттилиги, маҳалла фаоллари ҳамда кам таъминланган томорқа ер эгалари иштирок этишди.
Семинарда камбағал оилаларни ўз томорқа майдонларидан самарали фойдаланишга ўргатиш ва ўз эҳтиёжи учун юқори ҳосилли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали намунали хонадонга айлантириш, томорқаларда очиқ ва ёпиқ усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, томорқа имкониятларидан самарали фойдаланишда мавжуд томорқа экин майдонларидан йилига камида икки-уч марта ҳосил олиш ва экспортбоп экинлар экиш юзасидан тегишли маълумотлар бериб ўтилди.