Бугун юртимизда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар мазкур умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда. Корхона-ташкилот, сектор ҳудудлари, мактабгача таълим даргоҳларида ҳам ушбу тадбир уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ота-боболаримиз ҳам “Бирни кессанг, ўнни эк” дея бежиз таъкидламаган. Бу мақолнинг моҳиятида шунчаки ниҳол экиб, боғ яратиш эмас, балки бизни ўраб турган оламдаги яшилликни сақлашдек эзгу мақсад мужассам. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак.
Бу нима дегани? Бу – табиатни асраш сув ресурсларини тежаш, исроф қилмаслик, экологик тизимни барқарорлаштириш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш борасида "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси фаоллари иштирокида ҳашар уюштирилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида маҳалла ҳудудига мевали, манзарали дарахт кўчатлари ва манзарали кўчат қаламчалари экилди.