Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда 14 ёшдан 30 ёшга бўлган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тадбирларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Унда ўғил болалар ўртасида футбол, қизлар ўртасида минифутбол, Шахмат, қўшиқчилик йўналиши бўйича "Ёшлар овози", "Ғазалхон ёшлигим", рассомчилик бўйича "Она юртимни тасвирлайман", Ёш ҳунарманд", "Ёш ихтирочи", "Ёш дастурчи", "Қувноқлар ва зукколар" ва "Заковат" интеллектуал баҳслари ўтказилди.
Танловлар ёшлар фаоллигида юқори тайёргарлик ва катта иштиёқ билан ўтказилди.
Ҳар бир йўналишлар бўйича ғолиб ёшларга туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.