Мирзачўл туманида ишчи гуруҳ томонидан Экстремизм ва радикализмга қарши кураш йўналишида Мирзачўл тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, маҳаллалардаги хотин-кизлар фаоллари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида “Глобал оламда ижтимоий муаммолар ечими” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ҳар-хил оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ва дресс-код талабларига риоя қилиш кераклиги юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.