Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Муаммо ва камчиликлар танқидга олинди

Муаммо ва камчиликлар танқидга олинди

18 февраль 2022 йил
249
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли «Таълим тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 26 майдаги ПҚ-5125-сонли «Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлар ижросини Мирзачўл туман мактабгача таълим ташкилотларида бажарилиши бўйича  4-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти  ўрганилганда шу маълум бўлдики, гурухлардаги давомат ўрганилганда, катта гурухдаги журнал бўйича 23 нафар шундан 4 нафарини ўрта гурух болалари деб таништирди, ўрта гурухга борганимизда эса бу болалар журнал рўйхатига киритилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз қабул қилинганлиги аниқланди. Ўрганиш жараёнида бу болалар ходимларнинг фарзандлари эканлиги аниқланди.

Ошхонадаги кунлик таомнома 10 кунлик намунавий таомномалар асосида тузилмаган, таомномада кўрсатилган тефтель шўрва ўрнига бошқа овқат тайёрланган. Таомномага асосан эрталабки нонуштага балиқ ва соат 10:00 бериладиган  9 кг олма берилмаган, сариёғ ўрнига болаларга маргарин берилган, асалнинг ўрнига оддий қиём, унинг эса ҳеч қандай сертификати йўқ.

Йўл харитаси бўйича 2021 йил 2 ярим йиллиги бўйича умуман ишлар олиб борилмаган.

Шунингдек, Фуқаролар мурожаати дафтари мавжуд эмаслиги ҳам аниқланди.

6-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда эса ошхонада таомлар тайёрлашда кетма-кетлик қоидаларига амал қилинмаганлиги, хамирли шўрва, перловка бўтқаси учун 8 кг гўшт солинган, пишган гўшт тортиб кўрилганда 6,8 кг гўшт аниқланди.

 Ташкилотда 33 нафар ходим бўлиб шулардан 14 нафари педагог ходим, улардан 3 нафари олий маълумотли, 11 нафари ўрта махсус, 1 нафари номутахассис.

Маънавият ва маърифат бўлими тузиладиган йўл харитаси мавжуд эмас, унга бириктирилган маънавият тарғиботчиси, маънавият сўзининг маъноси ва ўз иш вазифаси тўғрисида тушунчага эга эмас.

Ота-оналар билан ҳамкорлиги маҳалла кузатув кенгаши билан олиб борилаётган ишлар ўрганилганда кузатув кенгашининг аъзолари томонидан имзоланмаган, тасдиқланмаган, кенгашнинг иш режаси ижроси таъминланмаган.

Болалар учун мўлжалланган янги келтирилган кроватлар хавфсизлик қоидаларига мос келмайди.

Болалар учун берилаётган сариёғ маҳсулотининг сертификати мавжуд эмас.

Болаларни қабул қилиш бўйича ички буйруқлари билан кирим чиқим дафтарига киритилмаган.

Болалар давлат хизматлари марказидан йўлланмасиз қабул қилинган. 

7-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда эса ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси тақдим этилмаган. Омбор мудираси томонидан кирим чиқим дафтарида кунлик кирим чиқим вақтида ёзилмаган.

Болаларни қабул қилиш ва чиқариш буйруқлари ёзилмаган.

Фуқароларни оғзаки ва ёзма мурожаатлари юритилмаган.

Тарбиячиларнинг иш режалари тасдиқланмаган.

Маънавий марифий ишлар бўйича ишлаб чиқилган йўл харитаси тасдиқлаш қисми ўзгартирилиб эски йил намунасидаги кўчириб қўйилган.

Маънавият соатлари ўтказилмаган.

8-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш таомномасида кўрсатилган 6.5 кг гўшт тарозига торртилганда 1 кг 200 гр камлиги, 10 кг олма ўрнига 6 кг 400гр камлиги аниқланди.

Туман маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликдаги йўл харитаси амалга оширилган ишлари чала ва фуқаролар мурожаати бўйича ҳужжатлар ишчи гуруҳга тақдим этилмади.

Гарчи ютуқлар ҳам талайгина бўлсада, фаолияти яхши намунали йўлга қўйилган мактабгача таълим муассасаларига биз тўхталмадик. Улар фаолиятини доимий ёритиб боришда давом этаяпмиз, аммо оғриқли нуқталаримиз ҳам бор-ки тўхталмай иложимиз йўқ. Ўрганиш натижалари бўйича тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога йўналтирилди. Масъулият билан қарамаган ва беъэтибор бўлган масъуллар ва ходимларга зарур чоралар кўрилиб, керакли тавсиялар берилди. Муҳими жойида муаммо ва камчиликлар танқид остига олиниб, ҳолат таҳлил қилинди ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган бунданда оғир вазиятлар олди олинди. Ёш авлод тарбиясига ҳар қандай вазиятда ҳам давлат сиёсати даражасида қараб келгусидаги мамлакат тараққиётига пойдевор эканлигини унутмаслигини масъуллардан сўраб қолган бўлардик. 

 Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар