БУГУН 3 ИЮН КУНИ НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ” СОАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ходимлари ҳам навбатдаги сиёсий-маърифат соатида фаол иштирок этдилар.
“Сиёсий-маърифат соати” ходимларнинг касбий малакасини ошишига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан янада яқинроқ таништиришда ҳамда республикамизда бўлаётган ижобий ўзгаришларнинг моҳиятини кенг ва тўлақонли англашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати