Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАДДИЯ

22 август 2022 йил
229
0

Cўнгги кунларда Мирзачўл тумани ҳокимлиги бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Даҳшат! Мирзачўл ҳокими мафиями? Фермерларни калтакламоқчи бўлгани ва халқни қақшатгани ростми?” мазмундаги видеолавҳага нисбатан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Видеолавҳада маълум қилинган фактлар фақат бир томонлама ўрганилганлиги, туман ҳокимлигига тегишли бўлсада, ҳокимлик вакилларидан бирортасидан изоҳ сўралмаганлиги, асосланмаган маълумотларга таянилганлиги, бу видеоматериални одатдаги фейк ҳабарлар қаторига қўшилишини исботлайди.
“Пахтазор” ШФЙдаги 11 та кўп қаватли уйларнинг том қисми ва фасадини таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, қурувчи ташкилот “KRISTAL PROFMONTAJ” МЧЖ раҳбари Қахрамон Сувонов, ўтказилган маблаг 1 008 286,9 млн. сўмни ташкил қилади. Қурувчи олиб борилган ишлардаги камчиликлар бўйича огоҳлантирилган, шунингдек бартараф этилиши бўйича кўрсатма ва тегишли хатлар бериб борилган. Таъкидлаб айтилганидек, маблағлар Республика бюджетидан эмас, балки туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тўлаб берилган.
“Пахтазор” ШФЙ ҳамда туман ҳокимлиги меҳмонхонаси таъмирлаш ишларини олиб борган туман ҳокимининг “Қахрамон исмли қайниси” деб аталган “KRISTAL PROFMONTAJ” МЧЖ раҳбари Қахрамон Сувонов ҳамда OOO "EXCELLENT CONSTRUCTION" МЧЖ раҳбари Кахрамон Ураловлар туман ҳокимининг қайини ёки бошқа яқин қариндош эмас. Қолаверса туман ҳокимлигида таъмирлаш ишларига 1,5 млрд сўмга эмас, балки 352 млн 343 минг сўмга мехмонхона, 3 та хона таъмири ва махсус хужжатлар сақланадиган хона учун темир эшик каби таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилган.
"Ипак-йўли" ҚФЙдаги стадионга эса аҳоли томонидан ташаббусли бюджетга киритилиб, 638 млн 500 минг сўм маблағ йўналтирилган, видеолавҳада эса фермерлардан 700 мингдан йиғилган деган асоссиз маълумот келтириб ўтилган.
Сувга тўйинган қовун далалари эса туман ҳокимининг қариндошига ё ўзига тегишли эмас, бу ерлар туман ҳокимлигининг ваколатидан аллақачон кетган бўлиб, "Е-аукцион" орқали ютиб олган Мирзачўл тумани "Мева Сабзавот Класстер" МЧЖга тегишли бўлиб, баённома ва тегишли хужжатлари "Е-аукцион" тизимида мавжуд.
Фермерларни уриб сўккан дейилганлиги борасида эса, Мирзачўл тумани ҳокими бошчилигида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини, халқнинг эртанги заҳирасини ўйлаб, талон-тарож бўлганлиги сабаб ҳамда иккинчи тарафнинг ўз ишига масъулиятсизлиги боис, туман ҳокими билан фермерлар ўрталарида келишмовчилик бўлганлиги ва бунда ҳам бир тарафлама эмас икки тарафлама ёндошув зарурлиги юзасидан муносабат берилган.
Ҳозирда тегишли соҳа вакиллари ушбу барча видеолавҳалар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Бу бўйича яна қўшимча ахборот берилади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар