Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

30 август 2022 йил
181
0

Жорий йилнинг 30 август куни @eltuzportali телеграмм каналида "Банкдагилар мени алдаб юрибди... " мавзусида пост эълон қилинди. (https://t.me/eltuzportali/445)

АТБ “Агробанк” Мирзачўл филиали маълумотига кўра, “Бахт тимсоли” фермер хўжалигига 2021 йил 02 мартдаги №83-сонли кредит шартномасига асосан томчилатиб суғориш технологиялари учун 297.500.000 (икки юз тўқсон етти миллион беш юз минг) сўм маблағ кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Сангзор текстил” МЧЖ кафиллик шартномаси тақдим қилинган.

Бугунги кунда кредит маблағлари тўлиқ сўндирилган бўлиб, “Бахт тимсоли” фермер хўжалиги томонидан кредитга ҳисобланган фоизларини сўндириш учун 14.020.277 сўм тўлов амалга оширган.

Мурожаат юзасидан фермер билан суҳбатлашилганда, кредит фоизларини қайтариш учун, банк эмас "Сангзор бизнес парранда" МЧЖ масъуллиги аниқланди, МЧЖ раҳбари билан алоқа боғланиб, уч банк иш куни муддатда тўлаб бериладиган бўлди.

Бу бўйича қўшимча ўрганилиб, батафсил маълумот берилади

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар