Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Тиниб тинчимаган аёл

03 январь 2023 йил
147
0

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Одамларимиз ислоҳотлар самарасини узоқ келажакда эмас, бугун ўз ҳаётлари мисолида ҳис қилишлари, сезишлари керак” деган халқчил сиёсати юртдошларимизни руҳлантириб юборганлиги, қалбларига чўғ солганлиги, дунёга бошқа кўз билан қарашга ўргатганлиги, тасаввурларини кенгайтирганлиги айни ҳақиқатдир.

Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизларимизнинг мисолида айниқса буни яққол кўришимиз мумкин. Тадбиркор, ишбилармон, замон билан ҳамнафас яшаётган, ҳам оиласининг, ҳам маҳалласининг файзига файз, кўркига кўрк қўшилишида ҳисса қўшаётган аёлларимиз талайгина. Мана шундай аёлларни кашф қилиб, уларга бош-қош бўлишда маҳалла худудидаги Рсалиев кўчаси 19-уй, 1-хонадонда яшовчи 1962 йил 23 декабрда Қўшработ туманида туғилган опамиз Нурхон Худойбердиевна бугунги кунда 3 нафар фарзанднинг онаси, 9 нафар ширингина невараларнинг бувижониси бўлишига қарамай то тонгдан шомгача шу маҳалла иссиқ совуғини деб елиб югурганлардан бири. 2011 йилда Ғалаба маҳалласига кўча фаоли бўлиб ишга кирган Нурхон Чўтбоева, 2012 йилдан 2022 йилларгача хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган. Нурхон опа кам таъминланган оилалардан хабар олиб ишсизлар, 1, 2-гурух ногирон фарзандлари бор хотин-қизларни уйма-уй кириб, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олиб, ишсиз хотин-қизларни тикув цехларига жойлаштириб, тадбиркор бўламан деган хотин-қизларга кредит асосида машинкалар олиб бериб, уларни иш билан банд қилди. 2020 йилдан 2022 йил май ойигача нотинч оилалардан 280 та оилаларни, 58 та ўни қўшнилар, 7 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга ҳимоя ордери олиб бериб яраштирган.

Нурхон Худойбердиевна дам олиш кунлари ҳам ҳатто худуддаги ётиб қолган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш билан бирга, уйма-уй кириб хотин-қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка қизиқтиришда, фаолиятларини йўлга қўйишда ва уларнинг маҳсулотларидан ярмаркалар ташкил қилишда бош-қош бўлмоқда.

Оилада меҳрибон буви бўлиб, невараларига шириндан ширин овқатларни қилишни яхши кўради, хонадонида турли хил кўзни қувнатадиган гулларни парваришлайди.

Умуман олганда, табиатга, инсонларга, борлиққа муҳаббати чексиз инсон ҳамиша барчага елкадош, кўмакдош бўлишга шай. Биз истардикки, мана шундай фаол, жонкуяр, фидойи, ўз касбини севиб, қадрлайдиган опаларимиз, сингилларимиз кўпаяверсин. Хонадонларнинг файзу-баракаси аёлларнинг ширин сўзи, гўзал қалби ва мўъжизакор қўллари билан янада юксалаверсин.

Х.Шербекова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар