Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Сектор раҳбари фаоллар билан учрашди

Сектор раҳбари фаоллар билан учрашди

13 февраль 2023 йил
176
0

Мамлакатимизда кейинги йилларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш, ўзини ўзи банд қилиш, кредитлар ажратиш, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги ишлар сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилди. Бу борада Мирзачўл туманида ҳам бугунги кунда  бирмунча ишлар амалга оширилмоқда. 

 

Жумладан, бугун, тумандаги 4-сектор рахбари А.Боликулов сектор худудига қарашли "Гулзор" қфй раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан учрашди. Учрашувда сектор раҳбари муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигида секторда уюшқоқлик билан ишларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади, маҳаллабай ишлаш тизимидан долзарб кутилаётган натижалар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, маҳалла раисининг ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда амалга оширадиган бугунги долзарб  вазифалари хусусида фикрларини билдириб, келгусидаги муҳим чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар