Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масала

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масала

29 май 2023 йил
122
0

Президентимизнинг "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолининг ва жумладан, хотин-қизлар, ёшларнинг тадбиркорликка, ҳунармандчиликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида маҳаллаларда мунтазам ишлар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, туманнинг 1-сектори ҳудудидаги "Янгидала" ҚФЙда туман ҳокими Ш. Ахмедов ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси Х. Ўроқбоев, хотин-қизлар фаоли Ч.Исмоиловалар биргаликда ишсиз аҳолини касбга ўргатиш, ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида 2 нафар хотин-қизлар Марғилон шаҳрида адрас тўқиш ҳунарини ўрганиб, "Янгидала" МФЙда марказ ташкил этилди. Бугунги кунда марказга адрас тўқиш дастгоҳи ўрнатилиб, 2 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Жорий йилнинг 26 май куни маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, ҳамда туманнинг туризм салоҳияти, инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ушбу марказда ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фаоллари  тадбиркорлар, ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Мулоқотда ҳар куни битта маҳаллага чиққан ҳолда камида ўнта хонадонга шахсан ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўрганиш, аҳолига амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, шунингдек тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни кенг йўлга қўйиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Маҳалладаги ёшлар ва хотин-қизларга ўргатишда бугун энди улар бош-қош бўлмоқда. Дарҳақиқат, ҳудудда аҳолининг фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган бундай ишлар салмоғи кундан кунга ортиб бормоқда.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар