Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Давлат манфаатларига етказилган зарар аниқланди

Давлат манфаатларига етказилган зарар аниқланди

02 июнь 2023 йил
95
0

ДХХ Жиззах вилояти Бошқармаси томонидан бир гурух ишчи ходимларнинг шикоят аризаларига асосан ўтказилган текширув давомида, Мирзачўл тумани Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, 2022 йил давомида ходимларга 408 млн. 823 минг сўм иш ҳақи ҳамда 99 млн. 479 минг 500 сўм моддий ёрдам ва моддий рағбат пулларини ортиқча тўлаб юборганлиги, 33 ҳолатда 4 млн. 635 минг сўм пуллик хизмат тўловлари кам ундирилганлиги, маъсул шахслар томонидан 12 млн. 565 минг сўм нақд пул ва товар-моддий бойликлари камомадига йўл қўйилганлиги, натижада давлат манфаатларига 525 млн. 502 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилояти Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми жиноят иши қўзғатилди ва жиноят ишини терговга тегишлилик масалаларини ҳал қилиш учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар