Бугун 31 август куни Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов Ғалаба МФЙ Хумоюнмирзо кўчасида кўп қаватли хонадонларда яшовчи аҳоли билан учрашиб, аввало уларни Мустақиллик байрами билан қутлади.
Сўнгра ҳар бир фуқаро яшаётган хонадон атрофларини доимий равишда тозалигига эътибор қаратиш тўғрисида суҳбатлашди, аҳоли томонидан билдирилган фикрлари ва муаммоларини эшитиб, зарур маслаҳатлар ва маъсулларга топшириқлар бериб ўтди.
Туман раҳбари халқнинг ичига кириб, уларни муаммоларини батафсил тинглади, шу ўринда аҳолининг байрам кайфияти янада кўтарилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати