ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, саховат кўрсатиш халқимизга хос хислат. Республикамизда давом этаётган аномал совуқ кунларида бундай хайрли ишларни амалга оширишда туманимизнинг давлат идоралари ходимлари ҳам четда туришгани йўқ.
Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов ташаббуси билан қишнинг совуқ кунларида тумандаги "Ержар" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
– Мамлакатимизда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамиша эътиборда, – дейди "Ержар” маҳалла фуқаролар йиғини, Асадобод кўчаси, 11-уйда истиқомат қилувчи Гулжаҳон Равшанова. – Мана шу изғирин кунларида ҳолимиздан хабар олишгани учун миннатдормиз.
Бу каби эзгу ишлар туман раҳбари топшириғига кўра барча маҳаллаларда давом этмоқда.