МАҲАЛЛАДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Мирзачўл туманидаги “Мирзадала” маҳалласида туман ҳокими Ш. Ахмедовнинг аҳоли билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар ўзини қийнаётган, хусусан уй-жой, коммунал хизматлари ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилиш ва муаммоларни аксарияти жойида бартараф этилишига имконият туғилди.
Шунингдек, туман раҳбари худуддаги йўл муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида маҳаллани мутасаддилар билан биргаликда кўздан кечириб, зарур чора-тадбирлар белгилади.
Худуддаги ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлганлар ёшлар билан учашиб, кредит маблағлари олишларида амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича масъуллар билан бирга чора-тадбирлар белгилаб олинди
Туман ҳокими кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уй-жой, тиббий-хизмат кўрсатиш каби шароитларини ўрганиш мақсадида хонадонларга ташриф буюрди.
"Мирзадала" МФЙда ташкил этилган ҚВП фаолиятини кўздан кечириб, у ердаги шарт-шароитлар, аҳолига яратилган қулайликлар, шу билан бирга мавжуд камчиликларни ўрганди.
Учрашув ва ўрганишлар якунида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар кўплаб муаммоларга ечим топиш имконини бермоқда. Туман раҳбарининг худуддаги муаммоларни ўрганиш ишлари давом этади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)