Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бугунги кунда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 55-моддасига асосан ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг суммалари, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Бюронинг Мирзачўл туман бўлими томонидан жорий йилнинг апрель ойида жами иш юритувдаги ижро хужжатларидан 592 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 15 млрд. 939 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, шундан 37 та, 927 млн. сўмлиги солиқ қарздорликларига тўғри келади.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)