Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Алимент билан боғлик бўлган ижро ишлари амалга оширилмоқда

Алимент билан боғлик бўлган ижро ишлари амалга оширилмоқда

30 март 2022 йил
369
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Мирзачўл тумани бўлимида алимент билан боғлик бўлган ижро ишлари иш юритувимизда Вояга етмаган фарзандини таъминоти учун алимент ундириш туғрисидаги ижро ҳужжати жами 385 тани ташкил қилади.   

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида алимент олувчиларига Алоқабанк филиалидан пластик карталари очиб берилган.

Мирзачўл туманидаги 4 секторлар назоратида ишсиз юрган алимент тўловчиларини  иш билан таъминлаш учун иш ярмаркалар ташкил этилмоқда.  

Жорий йилда 24 та оилалар яраштирилиб алимент ижро иш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 40-модда 1-бандига мувофиқ тамомланди.

 

 

Шунингдек, икки ойдан ортиқ алимент тўлашдан бўйин товлаган 3 нафар қардорларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 –моддасига мувофиқ тўпланган ҳужжатларга асосан жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг биносида ва 4-сектор вакиллари, маҳалла, бандликга кўмаклаш маркази  вакилари ва алимент тўловчилари иштирокида сайёр судларида муҳокама қилиб ҳар битта қарздорга 15  (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг ижро ҳужжати бўйича қарздор Мардиев Сухроб ҳисобидан ундирувчи  Шакарова Ферузани фойдасига  вояга етмаган 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш иши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганда 16.5 млн.сўмни ташкил қилиб олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Мардиев фарзандларини таъминоти учун  3-хонали уй-жой билан таъминлаб берилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-модда 1-қисмига мувофиқ  амалда тамомланди.

 

 

О.Д.Қиличбеков

Мажбурий ижро бюроси

Мирзачўл тумани бўлими бошлиғи

1-даражали юрист                                                                                       

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар