Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоцияцияси аъзоси қўлга олинди
ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси қўлга олинди.
У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов харакатлари давом этмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
08 май 2023, Понедельник
Жиззах вилоят ҳокими 101 ёшни қарши олган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчига президент совғасини топширди
11 май 2023, Четверг
Жиззах вилоят 4-сектор раҳбари Мирзачўл тумани “Тошкент” ҚФЙда сайёр қабул ўтказди
Изоҳлар (0)