Мирзачўлда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушаётган маблағлар қаерга йўналтириляпти?
Ўтган давр мобайнидаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси раиси М.Дарибаевнинг маълум қилинишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши қарорларига асосида "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан 2023-йил январ ойидан буён кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари жами 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм 80 та оилага, уй таъмири учун жами 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм 3 та оилага, моддий ёрдам жами 17 200 000 (ўн етти миллион икки юз минг) сўм 25 та оилага, соғлигини тиклаши учун жами 39 000 000 (ўттиз тўққиз миллион) сўм, 6 та фуқарога ҳамда Самарқанд шаҳрига саёҳати учун жами 3 000 000 (уч миллион) сўм 35 та фуқаро учун моддий таъминоти таъминланди.
Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
"Темир дафтар" жамғармаси маблағлари "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Қайд этилишича, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Мирзачўл туман Кенгашининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди
Мирзачўл туман бўлинмаси бошқаруви