Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Мирзачўл тумани ҳақида

25 июль 2023 йил
348
0

9-yanvar Jizzax viloyatida Mirzacho'l va Paxtakor tumanlari tashkil etilgan  kun.

Мирзачўл тумани 1967-йил 9-январда ташкил топган. Шимолдан Қозоғистон, шимоли-шарқдан Сирдарё вилояти, жанубдан Жиззах вилоятининг Дўстлик, ғарбдан Фориш, Арнасой туманлари билан чегарадош. Майдони 23 минг км². Аҳолиси 54.9 минг киши. Маркази Гагарин шаҳри ва 12 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборт. Мирзачўл тумани релефи паст текисликдан иборат. Иқлими кескин континентал, қуруқ, қишда совуқ, ёзи иссиқ. Ўртача ҳарорат январда —1,5°, июлда 30°; минимал ҳарорат —30° (январда), максимал ҳарорат 42° (июлда). Вегетация даври 224 кун. Йилига ўртача 240 мм ёғин ёғади. Тупроғи оч бўз ва шўрхок тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан қўнғир-бош, шувоқ, янтоқ, шўра, ранг, илоқ, қиёқ, қамиш, итузум, қушқўнмас, шамак, юлғун, ёввойи жийда, терак, тол ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён, тувалоқ, тулки, чиябўри; кемирувчилардан каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони; судралувчилардан тошбақа, илон, калтакесак, қушлардан чўл бургути, ёввойи ўрдак бор.
Туман асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган. Бундан ташқари саноат, транспорт, алоқа, қурилиш соҳалари ривожланган.Туман аҳолиси пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Туманда кичик хусусий корхоналар мавжуд. Мирзачўл туманининг жами экин майдони 25,1 минг га, шундан 13,7 минг гектар ғалла 11,4 минг гектар майдонда пахта хом ашёси етиштирилади. Туман ҳудудида 9 та фермер хўжалиги ҳудудий уюшмалари мавжуд. Туман ҳудудидан магистрал темир йўл ўтган. Гагарин — Жиззах, Гагарин-Гулистон автомобил йўллари мавжуд.

Хўжаназарова Хаитгул Авазжоновна

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани

16-умумтаълим мактабининг

география фани  ўқитувчиси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар