Гиёҳванд модда сақлаган шахсга жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди 2022 йил 13 сентябрь куни фуқаро А.Алибаевга (исм фамилияси ўзгартирилган) нисбатан юритилган жиноят ишини кўриб чиқди ва унга нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди.
Иш тафсилотига кўра фуқаро А.Алибаевнинг яшаш уйи Мирзачўл туман ИИБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганида 2022 йил 18 июль куни Мирзачўл тумани, “Янгидала” ҚФЙ ҳудудидаги ташландиқ ер майдонида ёввойи ҳолда ўсаётган “ёввойи наша” гиёҳвандлик воситасини териб келиб, метал крушкага солиб ўсимлик ёғи билан қовуриб келажакда ўтказиш мақсадини кўзламай ўзи истеъмол қилиш мақсадида яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик майдасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу холат бўйича тайинланган экспертизанинг хулосасида ушбу модда “МАРИХУАНА” эканлиги, соф оғирлиги 33,1 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.
Суд ишни атрофлича ўргани чиқиб, фуқаро А.Алибаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Фуқаролар шуни доим эсда сақлашлари керакки ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррар эканлигини, наркотик ва психотроп моддалар шахсни ўлимгача олиб боришини унутмасликлари лозим.
Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)