Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Эзгу мақсадлар йўлида бирлашиб

Эзгу мақсадлар йўлида бирлашиб

28 июль 2023 йил
244
0

"Янги Ўзбекистон" газетаси орқали эълон қилинган "Республика Маънавият ва маърифат маркази фаоллари ва бир гуруҳ маърифат тарғиботчиларининг Ўзбекистон халқига мурожаати”ни ўқиб, тўғриси илҳомландим. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, таъкидланганидек, “умумий ва муштарак мақсадлар йўлида миллий жипслик, ҳар бир ишни илм, ақл ва маърифат билан, халқ билан кенгашган ҳолда амалга ошириш, фақат ва фақат олдинга қараб бориш бугунги ҳаётимиз ва фаолиятимизнинг кундалик қоидасига айланиши лозим” деган фикрларнинг ўзи халқимизнинг нақадар улуғвор мақсадлар йўлида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилаётганини, учинчи Реннесансни барпо этишдек катта бир йўлга қадам қўяётганини тасдиқлайди.
Мурожаатда келтирилган ёш авлоднинг билим савиясини ўстириш, турли ёт ғоялар ва ахборий хуружлардан асраш, зарарли таъсирлардан, иллатлардан ҳимоялаш, маънавий-мафкуравий иммунитетини юксалтириш йўлида барчани бирдамликка ундашимиз, биргаликда эл-юртимиз равнақи ва фаровонлигини таъминлашга, ёш авлодни аждодларга хос, шу билан бирга янги даврга мос замонавий, интеллектуал салоҳиятли, иқтидорли қилиб вояга етказишда, соғлом фикрли ёшларни тарбиялашда ўйлайманки, биргалашиб ҳаракат қилсак, кўзланган натижаларга етишимиз ойдинлашади.
Ота-оналаримиз, зиёлилар, ҳурматли устозлар, тадбиркор ва ишбилармонлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар, жамиятнинг энг керакли бўғинларига қилинган ҳар бир мурожаатдан биз шуни англаймизки, ҳамма муносабатда, тарбияда, муваффақиятда барида илдизида, негизида, биргалашиб ҳаракат қилиш ётади. Оиладаги тарбия – жамиятнинг юксалишига, жамиятдаги устивор тарбия эса, миллатнинг тобора ривожига, олдинги марралар томон оғишмай кетишига сабаб бўлади.
Мурожаатда таъкидланган яна бир ўринда зиёлилар, ҳурматли устозларга қарата айтилганидек, “Биз шу йўлда барчангизни янада фаол бўлишга чақирамиз. Ҳеч қачон унутмайлик, маънавий курашлар соҳасида ҳам фақат ва фақат буюк азму шижоат билан дадил ҳаракат қилган, олдинга қараб борган жамиятгина мақсадига етади” деганидек, бутун халқимиз бирлашиб, мана шу азму шижоатда, давлатимиз раҳбари ёнларида туриб, бир-биримизга камарбаста бўлиб, олдинга дадил ҳаракат қиладиган, мақсадлари аниқ бўлган ёшларни улғайтириш вақти келди.
Тадбиркорлар, ишбилармонларга қиёс берилиб, бунёдкор, яратувчи, саховатпеша куч бўлиш билан бирга, маънавият, маданият майдони паҳлавонлари сифатида ҳам уларни улуғлаб, ўз ишига фидойи ва ватанпарвар инсонлар сифатида холисона баҳо берилар экан, “жамиятимиз ҳаётига янги маънавий нафас олиб кирасиз, азалдан поклик, инсоф ва диёнат тамойилларига асосланган ўзбек савдогарлари, тижорат аҳли анъаналарини муносиб давом эттириб, янада юксак босқичга кўтарасиз” дея улуғвор мақсадлар йўлида бирлашишга чақирилади.
Умуман олганда, мурожаатномани ўқиган ҳар қандай инсон унда Ватанининг равнақини, ўзининг, фарзандларининг келажагини бир бир кўз олдидан ўтказиб, юрагида ажиб бир самимий ниятлар туғилишига, мана шу улкан бир майдоннинг бир бўлаги эканини ҳис қилиб, она юрт эртаси учун қайғуриб, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишига чорлайди.

Н.Қодирова

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Мирзачўл туман бўлинмаси раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар