Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Таълим муассасаларидаги маънавий маърифий ишлар холати таҳлилий-танқидий ўрганиб чиқилди

Таълим муассасаларидаги маънавий маърифий ишлар холати таҳлилий-танқидий ўрганиб чиқилди

26 декабрь 2022 йил
213
0

Жорий йилнинг 19 -24 декабрь кунлари Мирзачўл туман ХТБ га қарашли 20-2-4- умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида Ижодий - маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қўшма қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини баҳолаш тўғрисида”ги 2022 йил 11-октябрдаги № 44-/ққ,№ 11-10/ққ-сонли қўшма қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Абдураҳимов, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Ш.Ёқубова, туман ХТБ масъул ходими Н.Нурматовалардан иборат ишчи гуруҳи иштирокида таълим муассасаларидаги маънавий маърифий ишлар холати ўрганиб чиқилди.

Жараёнда таълим муассасаларидаги маънавий–маърифий соҳада олиб борилаётган вазифаларнинг ижроси, мактаб кутубхонасига ўқувчиларнинг қамрови, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларининг фаолияти ўрганилди.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини баҳолаш тўғрисида”ги 2022 йил 11-октябрдаги № 44-/ққ,№ 11-10/ққ-сонли қўшма қарорининг 1-иловасига асосан умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилди.Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий таклиф ва тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар