Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахда қимматбаҳо дарахт ва бута кўчатлари ярмаркаси очилди

Жиззахда қимматбаҳо дарахт ва бута кўчатлари ярмаркаси очилди

22 сентябрь 2023 йил
163
0

15 сентябрь соат 10:00 да Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ишланмаларини амалиётга татбиқ этишга бағишланган кўргазмали ярмарка очилди.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда. 

Ярмаркада Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида сўнгги 5 йил давомида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар намойиш этилади. Ярмаркага ташриф буюрганлар янги писта навлари ва ресурс тежамкор кўчат экиш ўрмон агрегат машиналарига олинган патентлар, инновацион усулда экилган ноёб ва қимматли дарахт-бута кўчатлари, уруғлари, доривор ўсимликлар, дурагай терак навлари ва бошқа маҳсулотлар билан танишиш имконига эга бўлишади. 

Шунингдек, вилоятларда кўчатчилик, ёнғоқчилик (писта, бодом плантациялари) ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи субъектлар (фермер хўжаликлари, тадбиркорлар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш корхоналари)га яратилган илмий ишланмаларнинг афзалликлари, устунликлари, уларнинг иқтисодий самарадорликлари ҳақида маълумот берилади. 

Ярмарка якунида ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасида ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ярмарка 22-октабр куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳам ўтказилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар