Қурилиш материаллари соҳасида илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335- сонли қарорига асосан янги турдаги инновацион қурилиш материаллари технологияларини яратишга қаратилган, Инновацион ривожланиш вазири раислиги остида 25 нафар академик, профессор, фан докторлари, фан номзодлардан ташкил топган Республика илмий-техник кенгаши ташкил этилиб, унинг фаолияти мунтазам йўлга қўйилган.
Бугунги кунгача “Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси қошидаги қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгашига жами 60 дан ортиқ инновацион лойиҳалар келиб тушган.
Ушбу келиб тушган лойиҳалар учун белгиланган тартибда илмий-техник кенгаш экспертлар ҳар бир лойиҳага 2 тадан эксперт (лозим бўлганда 3 тадан эксперт) тайинланган булиб 60 дан ортиқ лойиҳадан жами 30 та лойиҳа экспертлардан қониқарли балл олиб илмий-техник кенгаш йиғилиш кун тартибига киритилган.
Ўтган 30 та лойиҳалан 13 та инновацион лойиҳаларга илмий-техник кенгашнинг қарори билан 16,963 млрд. сўм ажратилган.
Шу билан бирга, янги технологиялар, тадқиқот ва инновация соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ва чуқурлаштириш мақсадида 20 та корхона билан уюшма ва олий таълим муассасалари ўртасида интеграция йўлга қўйилиб 3 томонлама шартномалар имзоланган.
Натижада 2022 йилда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан жами 31 та инновацион технологиялар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари амалётга жорий қилинган.
2023-2024 йилларда Тошкент шахрида "Технопарк" МЧЖ томонидан йилига 1000 минг кв метр HPL (юқори босим остида прессланган) панеллар, Фарғона вилоятида "Арт Софт" МЧЖ ("Тсемент Техно Сервис" МЧЖ томонидан энергия тежамкор технологиялар асосида йилига 2500 минг кв метр керамогранит плиталар ишлаб чикариш, Жиззах вилоятида "Есобасалт Гроуп" МЧЖ томонидан йилига 60 минг тонна янги турдаги Базальтдан композит трубалар. "Geoteks Production" МЧЖ томонидан йилига 150 минг тонна ПОЛИПРОПИЛЕН/ ПОЛИЭТИЛЕНТЕРЕФТАЛАТ толаси, геотекстил каби янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш Стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-307-сонли қарорида қурилиш материаллари тармоғига тегишли 2022-2026 йилларга мўлжалланган 22 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, "Цемент клинкери ишлаб чиқаришда (обжиг клинкера) водород ёқилғисига ўтиш технологияси", Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда сув-кўмир ёқилғисига ўтиш технологияси каби инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.